Ҳикматулло Рахметов чипталар “чайқовчилар” қўлига ўтиб кетганлиги сабабига изоҳ берди.
“Давлатдан билет олиб, яна устига пул қўйиб, халққа сотишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу одам сотқин бўлади. Агар сизлар шундай одамларни бизга топиб берсангиз, жуда хурсанд бўламиз. Чипталар шунчалик арзон. Чайқовчилар уни сотиб олади ва поезд кетишидан олдин одамларга сотади. Сотолмай қолса, кассага арзимаган жарима тўлаб топширади. Чипта жуда арзон бўлганидан кейин, жаримаси ҳам жуда арзон бўлади. Агар чиптани бошқа одамга сотса, 100 минг, 150 минг сўм пул қилади”, — дейди Ҳикматулло Рахметов.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.