Фарғонада янги BYD'ларни олиб кетаётган МАN юк машинаси ЙТҲга учради — видео

Фарғонада янги BYD'ларни олиб кетаётган МАN юк машинаси ЙТҲга учради — видео

Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган А373-“Тошкент –Ўш” халқаро автомобиль йўлидаги чорраҳада Андижон вилояти йўналишидан ҳаракатланиб келиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 1968 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги МАN'га унинг ортида ҳаракатланиб келаётган 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Shanxi русумли юк транспорт воситаси эҳтиётсизлик оқибатида келиб урилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.