Мамлакат Европа стандартларига жавоб берадиган авиация тиббий хизматини ташкил этиш ниятида.
Учрашувда Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам тизими учун 10 та Airbus H 145 тиббий вертолётларини харид қилиш, шунингдек, мамлакатда Европа стандартларига жавоб берадиган тиббий авиацияни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, моддий-техник базани яратиш ва бу соҳада мутахассислар тайёрлаш, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудларда тиббий авиация хизматини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.