Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди.
Қайд этилишича, ўчириш “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг режадаги ишлари билан боғлиқ. Иш 4 ноябрь куни соат 05:00 дан 18:00 гача амалга оширилади.
Иссиқ сувни ўчириш қуйидаги ҳудудларга таъсир қилади:
Юнусобод тумани: 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, Ц 2, Ц 4, Ц 5, Ц 6 мавзелари, Бодомзор, Эргашев, Осиё, Ниёзбек Йўли, Амир Темур, Асомов, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Муртазаев, Арифов кўчалари.
Олмазор тумани: Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5, С 22, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, С 17 /18 даҳалари, С. Олмазор, О. Бобожонов, Қорасарой, Ф. Баланд, Абдураҳмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўразбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчалари.
Мирзо Улуғбек тумани: Ц 1, Ц 2 даҳалари, Ҳамид Олимжон кўчаси.
Иссиқ сув таъминоти электр таъминоти қайта тикланганидан ва 4-IM қозонхонаси ишга туширилганидан сўнг (тахминан 5 октябрь эрталабгача) амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.