Янги ҳафтада Тошкентнинг бир қатор кўчалари 3 кунга ёпилади — харита

Янги ҳафтада Тошкентнинг бир қатор кўчалари 3 кунга ёпилади — харита

8 ноябрдан 10 ноябргача саммит сабаб пойтахтнинг айрим кўчаларида автомобиль ҳаракати чекланади.

Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммитига мезбонлик қилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида 8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади.

Жумладан,

Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур — Шота Руставели чорраҳасигача;

Нукус — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;

Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача;

Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;

Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача;

Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача;

Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.

Эслатиб ўтамиз, ҳаракатланиш чекланган кўчаларда Тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

Ҳайдовчиларга шу кунларда йўлларда тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.

Янги ҳафтада Тошкентнинг бир қатор кўчалари 3 кунга ёпилади — харита
Янги ҳафтада Тошкентнинг бир қатор кўчалари 3 кунга ёпилади — харита

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.