Антидопинг агентлигига кўра, 9 ой ичида 33 нафар спортчиларга огоҳлантириш берилди ва 5 та спортчи спортдан четлатилди.
Шу кунга қадар спортчининг биологик паспортини аниқлаш учун 13 та қон таҳлиллари олинган бўлиб, допинг синамалар махсус лабораторияларга текшириш учун юборилди.
Антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти яъни ADAMS тизимига маълумотларни ўз вақтида киритмаган 33 нафар спортчиларга огоҳлантириш берилди ва 5 та спортчига спортдан четлатиш жазо чораси қўлланилди.
Антидопинг қоидабузарлиги жазо муддати тугаган 2 нафар спортчи профессионал спортга қайтди.
Шунингдек, спортчиларга допинг ва унинг профилактикаси бўйича керакли маълумотлар билан таъминлаш мақсадида “Антидопинг таълимоти” дастури ҳамда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган дори воситалари таркибида тақиқланган моддалар мавжудлигини текшириш учун мўлжалланган “Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформа”си Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.