Битим археологик ва этнологик материалларни талон-торож қилишни олдини олишни белгилайди.
«Ушбу келишув Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида музей ашёлари ва маданий бойликларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш ва қайтариш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади»- деди Агентлик директори ўз нутқида.
«Бугун тарихий кун, чунки Ўзбекистон Марказий Осиёда АҚШ билан маданий бойликлар тўғрисидаги битимни имзолаган биринчи давлат бўлди. Ўзбекистондан ташқари, дунёнинг яна 25 та мамлакати АҚШ билан шу каби шартномалар тузган. Маданий мерос, санъат ва санъат асарларини муҳофаза қилиш осон иш эмас. Шунинг учун ҳам ушбу келишув бугунги кунда жуда муҳим қадамдир.
Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш учун АҚШ ҳукумати 1 миллион долларни ажратди. Биз Ўзбекистондаги маданий меросни ҳимоя қилиш ва унинг бой тарихини дунёга намойиш этиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизга ҳамкорлик қилиш истагидамиз» дея қайд этди Жонатан Ҳеник.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.