Улар МЧЖ ташкил қилиб, кредит бериш эвазига одамларнинг пулларини ўзлаштиришган.
Улар Instagram'да олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб, 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар беришган ва 45 нафар фуқарога кредит ажратиш эвазига 20 фоизлик дастлабки тўлов сифатида жами 479 млн сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.