Тарбиячи ишдан кетди. Ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилди.
Қайд этилишича, мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Когон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш олиб борилди.
Жараёнда ушбу ҳолат жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 9:30 ларда Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлганлиги аниқланди.
Вазифасини қўпол равишда бузган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Айни пайтда унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.