Иш вақтининг ўзгариши ер усти ҳалқа метро линиясида янги станцияларнинг ишга туширилиши билан боғлиқ.
Шу муносабат билан 25 ноябрдан бошлаб айрим станцияларнинг иш вақти ўзгаради.
Хусусан, «Технопарк» («Дўстлик 2») ва «Яшнобод» (2-станция) станцияларининг иш вақти соат 06:00 дан 22:00 гача қисқартирилади.
«Тузел» станциясидан «Қурувчилар» бекати (12-бекат)гача бўлган линиядаги станцияларнинг иш вақти соат 05:00 дан 23:00 гача ўзгармайди.
Қайд этилишича, соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача «узел» – «Қурувчилар» бекатлари оралиғида бир томонлама поездлар ҳаракати ташкил этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.