Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон аэропортлари учун Кадрлар тайёрлаш марказини ташкил қилади

Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон аэропортлари учун Кадрлар тайёрлаш марказини ташкил қилади

Ўзбекистон аэропортлари ходимлари малакасини ошириш мақсадида Жанубий Кореянинг Korea Airports Corporation компанияси тажрибаси асосида «Uzbekistan Airports» ўқув маркази ташкил этилади.

Кореяга ташрифи доирасида Uzbekistan Airports делегацияси Korea Airports Corporation (KAC) вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди ва авиация саноатининг бир қанча объектларига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Жавлонбек Умархўжаев ва KAC президенти Юн Хён Жун ҳамкорликнинг бир қанча йўналишларини ўз ичига олган англашув меморандумини имзолади.

Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон аэропортлари учун Кадрлар тайёрлаш марказини ташкил қилади
Хусусан, томонлар Ўзбекистонда аэропорт ходимлари учун Авиация ўқув марказини яратиш бўйича қўшма лойиҳа юзасидан келишиб олдилар. Марказ Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) гранти кўмагида KAC инновацион тажрибаси асосида ташкил этилиб, қурилишни молиялаштириб, уни замонавий ускуналар билан жиҳозлайди.

Ҳужжат, шунингдек, аэропортларни бошқариш соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш, лойиҳалар ва бизнес ташаббуслар бўйича экспертлар алмашинуви, авиация соҳасида қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, аэропортларни самарали бошқариш учун кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни ўз ичига олади.

«КАC билан ҳамкорликнинг асосий таркибий қисми Ўзбекистон аэропортлари қошида KOICA гранти кўмагида Авиация ўқув марказини ташкил этишдан иборат. Бугунги кунда Ўзбекистон аэропортларида 8 мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда ва ишчиларнинг малакасини ошириш аэропорт фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бундай марказнинг ташкил этилиши технологик имкониятлар ва фаолият стандартларини илғор жаҳон тажрибасига мос доимий равишда такомиллаштириш зарур», — деди «Uzbekistan Airports» компанияси раҳбари Жавлонбек Умархўжаев.

Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон аэропортлари учун Кадрлар тайёрлаш марказини ташкил қилади
Шунингдек, Uzbekistan Airports авиацияни ўқитишнинг илғор услублари ва амалиётларини жорий этиш учун КАC билан яқин ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Саёҳат давомида делегация Сеул ва Чеонгжу шаҳарларидаги КАC авиация ўқув марказларида ҳам бўлиб, уларда ўқитишнинг илғор усуллари билан танишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.