Кафе эгаси жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш бўйича айбдор деб топилиб, 6,6 млн сўм жаримага тортилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 29 ноябрь куни Тошкент шаҳар ЖИБ Шайхонтоҳур туман судида очиқ суд мажлиси ўтказилган.
Унга кўра, З.Т. ва Х.Х. га нисбатан МЖтКнинг 189-2-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Суд қарорига кўра, улар жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш моддаси билан айбдор деб топилиб, БҲМнинг 20 баравари (6млн 600 минг сўм)дан жаримага тортилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.