Андижонда 8 тонналик ош тайёрланди — фото

40 нафар ошпаз томонидан тайёрланган паловга 1 тонна гўшт ва 2 тонна гуруч солинди.

Андижон вилоятининг Избоскан туманида 8 тонналик ош тайёрланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Гулистон маҳалласида бир қатор тадбирлар ўтказилган. Мазкур тадбирлар доирасида маҳалла марказида 8 тонналик ош тайёрланди.

Мега паловни тайёрлашда 40 нафар ошпаз иштирок этди. Ош тайёр бўлгач маҳаллий аҳолига тарқатилди.

Маълумотларга кўра, паловга қуйидаги миқдорда масаллиқлар солинди:

— 2 000 кг гуруч;

— 1 000 кг мол ва қўй гўшти;

— 800 кг пахта ва кунгабоқар ёғи;

— 2 500 кг сабзи;

— 600 кг пиёз;

— 400 литр сув;

— 100 кг майиз;

— 100 кг нўхат;

— 10 кг зира;

— 70 кг туз.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йил аввал Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ошпазлари 8,8 тонна ош тайёрлаб, рекорд қўйишган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.