Самарқандда салкам 10 млрд сўмлик электрни ўғирлаган майнинг ферма фош қилинди — видео

Самарқандда салкам 10 млрд сўмлик электрни ўғирлаган майнинг ферма фош қилинди

Яширин майнинг ферма 47 дона майнинг қурилмаси билан фаолият юритган.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари иштирокида Самарқанд вилоятида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида фаолият юритиб келаётган «Г.Б.М.» МЧЖ (мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо у ерда яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланган) 47 дона майнинг қурилмасига эга майнинг фермаси фаолиятини ташкил этганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан давлат манфаатларига 9 млрд 852 млн сўмликдан зиёд қўшимча зарар ундиришга қаратилди.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.