Умида Омонова шахматнинг блитс йўналишида Осиё чемпиони бўлди

Умида Омонова шахматнинг блитс йўналишида Осиё чемпиони бўлди


Айни кунларда БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова блитс йўналишида 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.

Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Даврон Шарипов 2-ўринни эгаллаган бўлса, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳуснитдиновалар 3-ўрин соҳибига айланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.