Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбус транспорти ривожлантирилади

Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбус транспорти ривожлантирилади


Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбус транспорти ривожлантирилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Транспорт вазирлигига электр транспортни ривожлантириш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:

  • жамоат транспортида электр транспорти улушини оширган ҳолда, аҳоли учун қулай бўлган янги йўналишлар тармоғини ишлаб чиқиш;
  • жамоат транспортида электр транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
  • электр транспортида тариф сиёсати, ставкалар ва йиғимлар масалаларини тартибга солишда иштирок этиш.

Шунингдек, Транспорт вазирлиги бир ой муддатда вазирлик марказий аппаратида белгиланган штат бирлиги доирасида трамвай ва троллейбус транспортини ўз ичига олган “яшил транспорт”ни ривожлантириш учун масъул бўлган бўлинма ташкил этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.