Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди

Ушбу лойиҳани тайёрлаш АТК ва Қурилиш вазирлигига топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.

Давлат раҳбари 24 август куни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди
Бу зиёратгоҳ буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг мусулмон оламидаги юксак ҳурматига муносиб тарзда қайта қурилмоқда. Мақбара, улкан масжид, миноралар, айвонлар барпо этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев ушбу бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

«Бу лойиҳани кўп муҳокама қилдик, қайта-қайта келиб кўрдик. Энди қурилишда ҳам шошмаслик керак. Ҳам зиёрат, ҳам ибодат нуқтаи назаридан бу ерда ҳамма шароит бўлиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди
Давлат раҳбари мажмуа ёнида Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этиш таклифини билдирди.

«Яқинда Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик. Бу ерда ҳам шунга ўхшаш музей ташкил этсак, яхши бўлар эди. Унда Имом Бухорий бобомизнинг ҳаёти, илм йўли, ўша давр тарихи ахборот технологиялари орқали кўрсатилади. Булар ёшлар, чет эллик сайёҳларнинг яққол тасаввурида қолади. Музей халқимизга яна бир маънавий хазина бўлади», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигига бу борада лойиҳа тайёрлаш топширилди.

Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Ҳизр мажмуасига бориб, Биринчи Президент Ислом Каримов мақбарасини ҳам зиёрат қилди.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди
#Шавкат Мирзиёев

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.