Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон хизматлар соҳасидаги бизнес семинари ўтказилади

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон хизматлар соҳасидаги бизнес семинари ўтказилади


Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон хизматлар соҳасидаги бизнес семинари ўтказилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Анжуман Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси, Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги Савдо департаменти, Ҳиндистоннинг Тошкентдаги дипломатия миссияси ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Форум иштирокчилари логистика, муҳандислик дизайни ва меъморчилик, молия ва бухгалтерия, солиқ маслаҳати, таълим ва тиббиёт туризми, меҳмонхона бизнеси, консалтинг ва ҳуқуқий хизматлар ҳамда бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади. Шунингдек, икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида В2В шаклидаги учрашувлар уюштирилиши, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ўрганилиши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.