Вазир учрашув давомида иштирокчилар томонидан берилган қатор саволлар, жумладан:
— ёшларнинг вазир бўлиш учун инсон қандай хислатларга эга бўлиш кераклиги;
— соҳа раҳбари сифатида тизимда қандай ўзгаришларни амалга оширгани;
— келгуси йилга мўлжалланган режаларнинг энг муҳим учтаси қайсилар эканлиги;
— жорий йилда амалиётга жорий этилган янги баҳолаш тизимининг ўзига хос жиҳатлари;
— мактаб битирув баҳоларининг олий ўқув юртларига киришдаги таъсири тўғрисидаги кўплаб саволларга батафсил жавоб бериб ўтди.
Учрашувда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари фаол ўқитувчи ва ўқувчилари, қатор мусобақа ва турнирлар ғолиблари вазирликнинг махсус дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Маълумот учун: Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳамда вазир ўринбосарларига бириктирилган Тошкент шаҳридаги 41 нафар, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 146 нафар ёшлар билан ўтказилган учрашувларда ёшларнинг кўплаб муаммоларига ижобий ечим топилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.