Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак бўлган бир нечта рейслар 3 та вилоят аэродромларига йўналтирилди

Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак бўлган бир нечта рейслар 3 та вилоят аэродромларига йўналтирилди

Тошкентда туман тушгани сабабли 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди.

Ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Тошкент аэропортида маҳаллий вақт билан соат 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди. Бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди, дея хабар бермоқда «Uzbekistan Airports» Матбуот хизмати.

Самарқанд аэропортига қуйидаги рейслар йўналтирилди:

- «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY — 670 Новосибирск — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 03:52 да қўнди;

- «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY — 9614 Москва — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:01 да қўнди;

- «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY — 614 Москва — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:06 да қўнди;- «Qanot Sharq» авиакомпаниясининг HH — 5522 Жидда — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:22 да қўнди;

- «Panorama Airways» авиакомпаниясининг 5P — 362 Мадина — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:52 қўнди;

- «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг ТH — 364 Истанбул — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 06:09 да қўнди.

Бухоро аэропортига қуйидаги рейслар йўналтирилди:

- «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY — 602 Москва — Тошкент рейси соат 04:59 да қўнди;

- «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY — 336 Жидда — Тошкент маҳаллий вақт билан соат 05:35 да қўнди.

Навоий аэропорти қуйидаги рейсларни қабул қилди:

- «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY — 9658 Уфа — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:38 да қўнди;

- «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY — 274 Истанбул — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:06 да қўнди.

«Муқобил аэродромларга қўнган барча самолётлар соат 08:00 дан 09:30 гача Тошкент аэропортига қайтиб келди. Техник сабабларга кўра «Panorama Airways» авиакомпанияси самолёти Самарқанд аэропортида қолди. 355 нафар йўловчининг барчаси ер усти транспортида Тошкентга етказилади», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.