UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартнома беришни бошлаган

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартнома беришни бошлаган

Бугун соат 12-00да 2024 йилда ишлаб чиқариладиган Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига онлайн шартнома бериш бошланган. Шартномани фақат онлайн шаклда расмийлаштириш мумкин. Бу ҳақда автомобиль ишлаб чиқарувчиси маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

UzAuto Motorsнинг таъкидлашича, барча Chevrolet дилерлик шохобчалари ёпилган ва сотиш тизимидан учириб қўйилган.

“Оммавий сегментга тегишли бўлган автомобилларга шартнома бериш фақат UzAutoSavdo (iOS/Android) иловаси ва savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади. Телеграм боти эса фақат навбатни кузатиш ва автомобилларнинг борлиги тўғрисида маълумот бериш хизматини кўрсатади”, — дейилмоқда хабарда.

Компаниянинг таъкидлашича, 2024 йилда ишлаб чиқариладиган Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг бутун ҳажми шартнома тузиш учун мавжуд бўлиб, сунъий оширилган талаб яратмасликни ва Chevrolet дилерлик марказларига мурожаат қилмасликни сўрамоқда. Компания шартнома тузиш натижалари ва тизимнинг ишлаши тўғрисида тезкор маълумотларни ўзининг расмий каналларида эълон қилиб боради.

Автомобиль ишлаб чиқарувчиси мижозларга ҳушёр бўлишни ва шахсий маълумотларини учинчи шахсларга бермасликка чақирмоқда. Онлайн шартнома тузиш тизими барча мижозлар учун бепул ва тизим кимгадир алоҳида шароитлар яратишни назарда тутмайди.

Автомобиль сотиб олишга онлайн шартнома тузиш учун қуйидагиларни бажариш керак:


  • OneID тизимидан рўйхатдан ўтиш.

  • телефонга UzAutoSavdo иловасини ўрнатиш ёки savdo.uzavtosanoat.uz. сайтига кириш

  • OneID логини ва пароли ёрдамида илова ёки сайтга авторизация қилиш

  • Автомобил моделини, унинг ранги ва компектацияси, шунингдек тегишли дилерлик марказини танлаш ва шартнома тузиш.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.