Ҳодиса 22 декабр куни соат тахминан 15:00 ларда Жиззах шаҳар Шодлик маҳалласида содир бўлган. Фуқаро шлакли блок ишлаб чиқарувчи ускунага қисилиб қолган.
Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар уни хавфсиз жойга олиб чиқишган ва биринчи ёрдам кўрсатишган.
Маълум бўлишича, фуқаро эҳтиёсизлик оқибатида ускунага тушиб кетган. Айни вақтда унинг аҳволи яхши.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.