Матбуот анжуманида Спорт ва ёшлар сиёсати вазири Адҳам Икромов, шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев, FIDE президенти Аркадий Дворковичлар иштирок этди.
Спорт ва ёшлар сиёсати вазири Адҳам Икрамов: Самарқанддаги жаҳон чемпионатига 24/7 режимда тайёрландик.
FIDE президенти Аркадий Дворкович: Шахмат ватани Ҳиндистон дейилади, лекин шу билан бирга қадимий шахмат доналари Ўзбекистон ҳудудидан топилган.
Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев: Оммавийликда спортнинг қолган турлари билан Шахмат ҳам рақобат қила олишига эришмоқдамиз, бунда медиа вакиллари ҳам қўллаб-қувватламоқда.
Жаҳон чемпионати даражасини Магнус Карслендек шахматчининг иштироки ҳам янада оширмоқда.
Нодирбек Абдусатторов: Ўзбекистонда шахматга барча имкониятлар яратилган, бу учун аввало Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга миннатдорчилик билдираман.
Магнус Карлсен: Шахматни ривожлантирмоқчи бўлсангиз Ўзбекистондан ўрнак олинг. Сўнгги вақтлардаги иштирокларимдан Рапид бўйича тайёргарлигим кучли деб ўйлайман.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.