Тошкент метросида аёл поезд йўлагига тушиб кетди — видео

Тошкент метросида аёл поезд йўлагига тушиб кетди

Метрополитен Матбуот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент метросининг Чилонзор метро бекати платформасида бир аёл ўзини поезд йўлига ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Метрополитен Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун 27 декабрь куни содир бўлган. Аммо, йўловчи аёл ўзини ташламаган. Унинг тоби қочиб, метро йўлига йиқилиб тушган.

Бекатда фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида, йўловчи ҳеч қандай тан жароҳатларсиз хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган ҳамда унга биринчи ёрдам кўрсатилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.