Тошкент метроси янги йилга ўтар кечаси 1 соат кўпроқ ишлайди

Тошкент метроси янги йилга ўтар кечаси 1 соат кўпроқ ишлайди


Тошкент метрополитени Янги йил байрами кунлари поездлар қатнови ҳамда метро ишлаш вақти қай тартибда амалга оширилиши тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 31 декабрь якшанба — дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса 1 (бир) соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабрь, 2024 йил 1-2 январь) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.