Самарқанд — 2023. ЖЧнинг иккинчи кунида Абдусатторов ва Жаҳонгир Воҳидов яхши иштирок этишди

Самарқанд-2023. ЖЧнинг иккинчи кунида Абдусатторов ва Жаҳонгир Воҳидов яхши иштирок этишди

Самарқанд шаҳрида ўтаётган шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатнинг иккинчи куни якунланди.

Эркаклар ўратсидаги мусобақада Магнус Карлсен иккинчи кундан сўнг 9 имкониятдан 7 очко тўплаб, пешқадамликни давом эттирмоқда. Владимир Федосеев (Словения) ва (Хитой) ҳисобида ҳам 7 очкодан бор.

Ҳамюртларимиздан энг яхши натижани Нодирбек Абдусатторов ва Жаҳонгир Воҳидов қайд этиб туришибди. Улар пешқадамларда бир очко ортда боришмоқда. Бу икки ҳамюртимиз бугун 4 имкониятдан 3 очко тўплашди ва ўз очколари 6 тага етказиб олишди.

Жаҳонгир Синдаров ва Муҳиддин Мадаминов ҳисобида эса 5,5 очко тўпланди.

Аёллар мусобақасининг бугунги куни қизларимиз учун у қадар муваффақиятли бўлмади. Биринчи кундан сўнг 3,5 очко билан пешқадамлар сафида бораётган Умида Омонова бугун барча ўйинларда имкониятни бой берди. Афруза Ҳамдамова эса 8 имкониятдан 4,5 очко жамғарган ҳолда ҳозирча топ — 50 таликда бормоқда.

«Women» россиялик Анастасия Боднарук 7 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, ҳиндистонлик Хумпи Конеру ва хитойлик Мо Жай ҳисобида 6,5 тадан очко бор.

Мусобақаларнинг учничи кун баҳслари эртага соат 15:00 дан бошланади. Эртага эркаклар 4 та, аёллар 3 тадан тур ўйинларида иштирок этишади ҳамда рапиб бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқ бўлди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.