Ўзбекистон делегацияси Жанубий Корея томон йўлга отланди

Ўзбекистон делегацияси Жанубий Корея томон йўлга отланди

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Канвон — 2024 IV қишки ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этади. Кеча тунда мусобақада қатнашадиган спортчи ва мураббийларимиз Жанубий Кореяга йўл олишди.

Режага кўра, ҳамюртларимиз бугундан мезбонлар таклифига биноан “Дреам Програм 2024” лойиҳасида иштирок этадилар. Мазкур лойиҳа спортчиларимизга маҳаллий иқлимга мослашиш баробарида мусобақага муносиб тайёргарлик кўришлари учун ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Канвон — 2024 доирасида Рауан Раимқулов ҳамда Сабина Режепова тоғ чанғиси баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Самандар Асанов эса захира спортчиси сифатида шуғулланишда давом этади.

Ўзбекистон делегацияси Жанубий Корея томон йўлга отланди
Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.