Самарқанд — 2023. Карлсен рапидда чемпион бўлди, Абдусатторов 11-ўринни эгаллади

Самарқанд-2023. Карлсен рапидда чемпион бўлди, Абдусатторов 11-ўринни эгаллади

Самарқандда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида бугун рпаид йўналиши ўз якунига етди. Унда Магнус Карлсен ғолибликни қўлга киритди.

Норвегиялик гроссмейстер 13 имкониятдан 10 очко жамғарди. Магнус 12-турда Нодирбек Абдусатторовга қарши қора доналарда ўйнаб, дуранг қайд этди. Абдусатторов эса 9 очко билан 11-поғонани эгаллади. Ҳамюртимиз сўнгги турда Володар Мурзинни мағлуб этганида 3-ўринни эгаллар эди. Аммо россиялик шахматчи дуранг учун ҳаракат қилди ва мақсадига эришди. Мурзин мусобақани 5-поғонада якунлади.

Иккинчи ўринни Словения вакили Владимир Федосеев эгаллади — 9,5 очко. Учинчи ўрин эса хитойлик Ю Янгйига насиб этди — 9,0 очко. Ҳиндистонлик Сантош Видит 4-поғонани банд этди.

Ўзбек шахматчилари орасида Жаҳонгир Воҳидов мукофот бериладиган ўринга жойлашди — 30-ўрин. Жаҳонгир 1500 доллар мукофот пулига эга бўлди. Абдусатторов эса 5000 долларни қўлга киритди.

8 очко жамғарган Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов мос равишда 38, 41 ва 44-ўринларни эгаллашди.

Эртага блитц бўйича баҳсларга старт берилади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.