Мазкур видео интернетда кенг тарқалди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг хабар қилишича, қўмитанинг ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилган.
Ҳолат юзасидан масъул идоралар вакиллари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Ушбу видеолавҳа билан боғлиқ ҳолатлар жамиятда ўрнатилган қоидаларни менсимаслик, қолаверса, турли мақсадлар йўлида вояга етмаган шахсдан фойдаланиш, одамларнинг фикрини манипулясия қилиш, чалғитиш сифатида жамоатчиликнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар бир шахс жамиятдаги маърифий қоидаларни ҳурмат қилиши зарур, деб ҳисоблайди. Ҳолатнинг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.