Ўрганишларга кўра, яқин вақтгача JN.1 билан хасталанган беморлар асосан бурун оқиши, ҳолсизлик, йўтал ва бош оғриғидан азият чекиб келаётган эди.
Хусусан, ушбу симптомлар орасида энг кўп тарқалгани бурун оқиши бўлиб, у касалликка хос белгиларнинг 31 фоизини ташкил этади. 23 фоиз ҳолатда йўтал, 20 фоиз ҳолатда бош оғриғи кузатилмоқда. Шунингдек, 20 фоиз беморларда заифлик ва чарчоқ, 16 фоизида эса мушакларда оғриқ қайд этиляпти.
Буюк Британия олимлари JN.1 варианти аниқланган кишиларда энди коронавирусга хос бўлмаган икки янги аломат — уйқусизлик ва безовталик кузатилаётганини маълум қилди.
Мутахассислар фикрича, бу каби камёб симптомлар кўпайиши вируснинг одамлар иммунитет тизимига «чап бериш» хусусияти ошиб бораётганини англатади.
Шунга қарамай, ЖССТ ҳозирча бу штамм Ер юзи аҳолиси саломатлигига глобал даражада хавф туғдираётгани йўқ, деган хулосада.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг Женевадаги конференцияа маълум қилишича, коронавирус оқибатида бир ҳафтада 10 минг киши вафот этмоқда. Бу эҳтимолий рақамлар холос. Реал кўрсаткичлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Айниқса Шимолий ярим шарда аҳвол анча хавотирли, дейди ЖССТ раҳбари.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.