Ҳолат юзасидан иссиқ сув таҳлили ўтказилиб, расмий изоҳ берилди.
«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, истеъмолчиларга етказиб берилаётган иссиқ сув таҳлили ўтказилган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 2 январдан 3 январга ўтар кечаси 1-ИМ қозонхонасида сувни тозалаш фильтридан сульфатланган кўмир ажралиб чиққан.
«VET» МЧЖ ХК иситиш тармоқларига қозонхонадан сульфатланган кўмир тушиши натижасида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлган. Иссиқ сув параметрлари, ранг ва лойқаликдан ташқари, нормал ҳолатда.
Таъкидланишича, сулфокўмир сувни фильтрлашда ишлатилади ва истеъмолчилар учун хавф туғдирмайди.
“Ходимлар томонидан иссиқлик тармоқларида сульфатланган кўмир оқими бартараф этилди. Айни пайтда вазият қозонхона техник ходимлари томонидан назоратга олинган”,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.