Эндиликда қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлар учун пул тўламаганлар электр энергияси учун ҳам пул тўлолмайди

Эндиликда қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлар учун пул тўламаганлар электр энергияси учун ҳам пул тўлолмайди


2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади. (https://t.me/press_secretary_minenergy/89)

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ — 5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилмоқда.

Оддий айтганда, ахлат учун пул тўламаган қоронғида ўтиради.

МАНБА: UzA

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.