Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 январь куни «102» қисқа рақамига фуқаро З.С. (аёл) мурожаат қилган. Аёл мурожаатида Фарғона шаҳар марказида 3-нафар шахс уни ҳақорат қилиб, жанжаллашаётганлиги ҳақида хабар берган.
Мазкур мурожаат Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.