Мери Маглаперидзе – Грузиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги масъул агентлик директори. Мазкур лавозимни эгаллагунига қадар у Халқ ҳимоячиси аппаратида, БМТнинг «Гендер тенглиги» дастурида, Бола ҳуқуқлари марказида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Ҳозирги вақтда Мери Маглаперидзе ҳамда унинг жамоаси — Елене Марташвили ва Гиорги Сахокиа билан биргаликда Агентликда «ижтимоий иш» тизимини шакллантириш, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни стандартлаштириш, вояга етмаганлар ва катта ёшдагилар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини ривожлантиришга кўмаклашадилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.