Шу вақтгача болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бўлган.
Қарорга кўра:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан Болалар уйлари;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан Меҳрибонлик уйлари;
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан Болаларни ҳимоя қилиш шўбалари ҳамда оилавий болалар уйлари агентлик тизимига ўтказилди.
“Таъкидланишича, ушбу муассасаларни Агентлик тизимига ўтказишдан асосий мақсад, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўналишида ягона давлат сиёсати ва бошқарув тизимини яратишдир”,- дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида, Меҳрибонлик уйлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари ҳамда оилавий болалар уйлари эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.