Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони билан:
— 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади (масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди);
— 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади (хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда);
— 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади (масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади).
Фармонда белгиланган яна бир муҳим тартиб айрим соҳаларда лизензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилмоқда.
Бундан ташқари, Фармон билан 2024 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси тасдиқланди.
Тадбиркорлар томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг 50 фоизга қисқартирилган ягона рўйхати тасдиқланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.