Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, қуйидаги шахслар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ҳозирги кунда 372 минг сўм)нинг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади:
1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар.
2. Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
3. Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар.
4. 1941 – 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар.
Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.
Шунингдек, ёши 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия ва нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.