ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!

Кекса авлодни ҳаётдан рози қилиш, улар дуосини олиш савобли амаллардан биридир. Чунки уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, айниқса, эҳтиёжманд ва дардмандлар ҳолидан хабардор бўлиш, уларнинг кўнгилларига йўл топиш ҳар биримиз учун чинакам инсоний фазилат ҳисобланади. Бугунги фаровон ҳаётда ҳам ёши улуғларимиз юксак қадрланиб, эъзозланиб келинаётганига гувоҳ бўламиз.

Бугун мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида кекса авлод вакиллари мазмунли яшаши учун барча шароитлар давлатимиз томонидан яратиб борилмоқда.. Бундай эътибордан нуроний отахону онахонларимиз ниҳоятда хурсанд.

Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва металлургия саноати Навоий ҳудудий филиали томонидан “Навоий кон-металлургия комбинати”, “НАВОИЙУРАН” корхонаси ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” Жамғармаси давлат корхоналари меҳнат фахриларини бўш вақтларини мазмунли, самарали ўтишлари учун ва уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш борасида анчагина эътирофга лойиқ ишлар амалга оширилиб келмоқда. Дарҳақиқат, бугунги кунда филиалда 16 минг нафардан ортиқ ушбу корхоналар пенсионерлари бор. Улар ҳар доим эъзоз ва эътиборда.

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!
Ўрни келганда айтиш жоизки, биз меҳнат қилаётган Кончилик ва металлургия саноати Кенгаши 2021 йилининг октябрь ойида ташкил топган эди. Бу, ҳеч шубҳасиз, шарафли соҳа вакилларига бўлган чексиз ҳурмат ва эътибор намунасидир. Маълумки, Кенгаш зиммасига кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийлари манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, соғлигини яхшилаш, ёшлар билан ишлаш ва “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттириш ва бошқа муҳим вазифалар юкланган.
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!
Бизнинг худудий бўлинмамизга ҳам бу вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва металлургия саноати рахбарияти (А.К.Фарманов), НКМК АЖ рахбарияти (К.С.Санкулов), НКМК “Касаба уюшмаси Кенгаши” (И.К.Рахматов) ва “НАВОИЙУРАН” ДК рахбарияти (Д.С.Файзуллоев) яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Навоий, Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод, Заркент, Маржонбулоқ шаҳар ва қўрғонларида жойлашган бўлинмалар билан ҳамкорликда ишлар самарали ташкил этилиб Тошкент шахри, Тўйтепа ва Красногорск шахарлари ҳамда Самарқанд ва Термиз шахарларидаги пенсионерлар ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Навруз байрами ва Кончилар ва металлурглар куни ва Мустақиллик куни байрамларида 2,5 мингдан ортиқ фахрийларимиз учун байрам дастурхонлари ёзилиб, ёрдамга муҳтожларга эса моддий ёрдам ва озиқ-овқат жамламалари хонадонларига беминнат етказиб берилмоқда.
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!
НКМК “Касаба уюшмаси Кенгаши” билан ҳамкорликда ўткан 2023 йилда комбинат пенсионерлари ва фахрийларига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда ва бу ишлар мунтазам давом эттирилмоқда. Шунингдек кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан беминнат таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти, Нурота, Зарафшон, Учқудуқ, Нуробод, Лалмикор, Навоий шаҳарларда истиқомат қилаётган пенсионерлар ҳолидан хабар олиниб, улардан 3 нафарига ногиронлик аравачаси, 55 нафарига эштиш мосламаси ва оилавий шароити оғир пенсионерлардан 581 нафарига ёрдам пули ва доимий ҳар ойда 12 нафарига озиқ-овқат тўплами беминнат етказиб берилди. Янги йил арафасида кесаларни қўллаб қувватлаш мақсадида 1600 нафар фахрийларга байрам совғалари берилди.
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!
Ўткан йили 473 нафар фахрийларимизга соғликларини тиклаш ва дам олиш учун санаторийларга бепул йўлланмалар ажратилди. 18 нафар 2-чи жаҳон уруши фронт орти қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб уларга моддий ёрдам кўрсатилди.
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!
400 нафар пенсионер учун Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабз шаҳарларига саёҳат ташкиллаштирилди, 20 дан ортиқ маданий-марифий ва спорт тадбирлари ўтказилди. Спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик давра суҳбатларини ўтказиш ҳам тизимли йўлга қўйилган. Бунда, фахрийларимиз ҳам фаол қатнашмоқдалар.

Пенсионерларимизнинг юбилей таваллуд топган (70, 75, …..10 ёши) куни муносабати билан улар табрикланиб қиммат баҳо совғалар берилди.

Яқинда Нурободда ёшлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида фахриймиз Сафо ота Эшмуродов ўзининг ҳаёт йўлини келажак авлодга сўзлаб берди. Сўнгги йилларда кексаларга бўлган ҳурмат ва эҳтиром аввалгилардан сезиларли даражада яхшиланганини алоҳида эътироф этиб, бундан кексалар мамнун, шукроналик билан яшаётгани ва барча ғамхўрликлардан ёши улуғлар давлатимиздан рози эканлигини изҳор этди.

Зеро, кексалари қадр топган юртда меҳр-оқибат, қут-барака, тинчлик-хотиржамлик ҳукмрон бўлади. Илоҳим, кексаларимизнинг дуога очилган қўллари асло толмасин, дуогўй отахону онахонларимиз соғ-омон бўлиб, узоқ йиллар тинч ва фаровон юртда давру даврон сурсинлар!

Н. ЭСИРГАПОВ,

Кончилик ва металлургия саноати фахрийлар

Кенгаши Навоий филиали рахбари

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.