Ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Отабек Холматов бу сафар WBC рейтингига киритилмади. Бу катта эҳтимол билан унинг бошқа йўналишда даъвогар эканлигига боғлиқ.
Шу тариқа, рейтингда 8 нафар ўзбекистонлик боксчи қолди:
Супер оғир вазн: Баҳодир Жалолов 2 поғона юқорилади ва 13-ўринга жойлашди;
Супер ўрта вазн тоифаси ( 76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 13-ўрин;
Супер ярим ўрта вазн ( 69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўрин;
Ярим ўрта вазн ( 66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 1 поғона кўтарилиб, 14-ўринни эгаллаган бўлса; Жаҳонгир Расулов 31-ўринда қолди;
Супер енгил вазн ( 63,5 кг): Ботир Аҳмедов 2 поғона пастлаб, 35-ўринга жойлашди;
Биринчи ярим енгил вазн ( 55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўрин;
Биринчи ўта енгил вазн ( 47,6 кг): Ҳасанбой Дўстматов 5-ўрин.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.