Ўзбекистондаги цемент заводларида ҳавога чиқарилаётган чангларни камайтириш учун қурилмалар ўрнатилди

Ўзбекистондаги цемент заводларида ҳавога чиқарилаётган чангларни камайтириш учун қурилмалар ўрнатилди


“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида “Республика қурилиш материаллари саноатининг 2023 йил таҳлили ва соҳадаги ўзгаришлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган хўжалик субъектларининг атроф-муҳитга бўлган таъсири мониторингини кучайтириш, мазкур соҳа такомиллаштирилиши ва рақамлаштирилиши бўйича бир қатор қарорлар қабул қилингани ва бугунги кунда уларнинг ижроси таъминлаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.

Маълум қилинишича, белгиланган “Тармоқ жадвали” асосида ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 10 тасида автоматик станция ўрнатилган. Цемент заводларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган чангларни камайтириш ва санитария меъёрида бўлишини таъминлашда циклонли филтр, электрофилтр ва бошқа турдаги технологик чанг-газлар тозаловчи қурилмалар қўлланилади. Бу қурилмалар чангнинг умумий миқдорини 75 фоиздан 99 фоизгача тозалаш самарадорлигига эга.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.