Эртага фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 5….0 даражагача пасаяди, кундузи +3…+8 даражани, шимолда кечаси 13… 8 даражани, кундузи 0…+5 даражани ташкил этади.
Якшанба куни мамлакат ҳудудида очиқ ва қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 5…0 даража атрофида бўлиши сақланиб туради. Кундузи +7…+10 даражагача кўтарилади. Республика шимолида кечаси 10… 5 даражагача, кундузи +2…+7 даражагача бўлади. 20-21 январда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 m/s.gacha кучайиши мумкин.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтда бугун вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +5…+7 даражадан юқори бўлмайди. Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с атрофида бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати 3… 1 даражагача пасаяди, кундузи +4…+7 даража атрофида бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.