Тошкент тиббиёт академиясига қарашли қадимий бинонинг реставрация лойиҳаси тасдиқланди

Тошкент тиббиёт академиясига қарашли қадимий бинонинг реставрация лойиҳаси тасдиқланди


2024-йил январ ойининг бошида ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақида хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ўшанда Маданий мерос агентлиги расмий баёнет бериб, бино бузилмаслиги ҳамда обектда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари ҳақида қўшимча ахборот берилишини маълум қилганди.

2024-йилнинг 11-январ куни Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” давлат муассасаси томонидан тақдим этилган “Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш” лойиҳаси кўриб чиқилган.

Лойиҳага кўра, ушбу бинога мос равишда 26 метр, 13 метр ва 52 метр масофалардаги “Аккредитация-симуляция” қўшимчасига 2 та ётоқхона биносини қуриш, лойиҳада черков бўлган бинонинг юқори қисмини тиклаш, биноларнинг ташқи кўринишини ҳамда конструктив ҳолатини сақлаш белгиланган.

Агентлик ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши томонидан “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган Тошкент тиббиёт академиясининг биноси (собиқ Кадетлар биноси) реконструкция қилиш ва иншоотларини қуриш лойиҳаси юқорида белгиланган талаблар, шунингдек, бинонинг ташқи кўринишини конструктив тарзда сақлаш шарти билан тасдиқланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.