Ҳуқуқий акция Адлия вазирлиги томонидан 2024 йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар ўтказилади.
Ҳуқуқий акция доирасида қуйидаги шахсларга ёрдам берилади:
— Туғилиши қайд этилмаганлиги оқибатида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар;
— Яқин қариндошининг ўлими қайд этилмаган шахслар;
— Туғилганлиги ёки яқин қариндошининг ўлими ҳақидаги тиббий маълумотномага эга бўлмаганлиги сабабли юридик фактни белгилаш юзасидан судларга мурожаат қилиши лозим бўлган шахслар;
— тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказишда ёки қайта рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келаётган шахслар;
— кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахслар.
Мазкур ҳуқуқий акция доирасида, жумладан:
— қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатлари республика миқёсида хатловдан ўтказилади;
— фуқароларнинг ушбу турдаги мурожаатлари жойлардаги туман (шаҳар) адлия бўлимларида ташкил этилган махсус штаблар ёки “1148” қисқа рақамли ишонч телефони орқали тезкорлик билан қабул қилинади;
— сайёр қабуллар ташкил этилади.
Натижасига кўра, мазкур шахсларнинг:
➖ туғилганлиги қайд этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади;
➖ яқин қариндошларининг ўлими қайд этилиб, гувоҳнома (маълумотнома)лар берилади;
➖ туғилиш ёки ўлим ҳақидаги фактларни белгилаш юзасидан судларга аризалар киритилади ва суд ҳужжати асосида туғилиш (ўлим) қайд этиб берилади;
➖ тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда кўмаклашилади;
➖ кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларга ваколатли органлар билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.