Фарғонада қалбаки биологик актив қўшимча воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.F.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси К.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз “I.P.” МЧЖга тегишли “Eаsecol BABY” савдо белгиси остидаги 453 дона қалбаки биологик актив қўшимча воситаларини сотувга қўйганлиги аниланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.