Ўзбекистонликлар 2023 йилда энг кўп Қозоғистонга кўчиб кетган

Ўзбекистонликлар 2023 йилда энг кўп Қозоғистонга кўчиб кетган


2023 йил январь-декабрь ойларида кўчиб кетганлар сони 233,2 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 97,8 минг кишини, аёллар сони 135,4 минг киши, кўчиб кетганлар сони шаҳар жойларида 158,7 минг кишини, қишлоқ жойларида 74,5 минг кишини ташкил этди.

2023 йил январь-декабрь ойларида кўчиб кетганларни ёш гуруҳлари бўйича тақсимлаганда 10,1 % меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 81,4 % меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 8,5 % меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами 81,1 %), Россия Федерацияси (15,4 %), Жанубий Корея (0,6 %), Қирғиз Республикаси (0,5 %), Туркманистон Республикаси (0,2 %) ва бошқа мамлакатлар (2,2 %) ҳиссасига тўғри келган.

2023 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 17 336 кишини ташкил этиб, шундан эркаклар сони 8 270 кишини, (47,7 %) аёллар сони эса 9 066 кишини (52,3 %) ташкил этди.

Сўнгги 5 йил давомида хорижга кўчиб кетганлар сони кўрсаткичи ойлар кесимида таҳлил этилганда, нисбатан кам хорижга кўчиб кетганлар сони 2019 йилда февраль ойига, 2020 йилда апрель ойига, 2021 йилда декабрь ойига, 2022- йилда август ва 2023 йилда декабрь ойларида қайд этилган бўлса, энг кўп хорижга кўчиб кетганлар сони эса 2019 йилда июль ойига, 2020 йилда октябрь ойига, 2021 йилда август, 2022- йилда октябрь ва 2023 йилда август ойларида қайд этилганлиги кузатилди.

Ҳудудлар бўйича кўчиб кетиш коэффитсиенти энг юқориси Тошкент шаҳрида 23,2 промилле, Навоий вилоятида 12,2 промилле, Тошкент вилоятида 9,2 промилле, энг кам кўрсаткич Наманган вилоятида 1,6 промилле, Андижон вилоятида 2,5 промилле ва Фарғона вилоятида 2,9 промиллени ташкил этган.

Кўчиб кетганларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Навоий вилоятида 141,3 % га, Бухоро вилоятида 121,5 % га, Қорақалпоғистон Республикасида 119,5 % га, Хоразм вилоятида 118,3 % га ва Тошкент шаҳрида 110,8 % га тенг бўлган.

Кўчиб кетганларнинг коэффициенти энг юқори даражаси Тошкент шаҳрида 23,2 ‰, Навоий вилоятида 12,2 ‰, Тошкент вилоятида 9,2 ‰, Сирдарё вилоятида 8,5 ‰ ва Қорақалпоғистон Республикаси 8,0 ‰ қайд этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.