Назоратчилар фуқаронинг уйига қарздорликни ундириш учун боришган. Аммо, у укаси билан бирга пичоқ кўтариб ташланган.
Маълум бўлишича, «Фарғона сув таъминоти» АЖ Бувайда туман бўлими ходимлари «Қоратепа» МФЙда яшовчи Т.К.нинг яшаш хонадонига мавжуд қарздорликни ундириш мақсадида боришганида Т.К. ва унинг укаси Н.К.лар сув таъминоти ходимларини хақорат қилишиб, тан жароҳати етказишмоқчи бўлишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.К. ва Н.К.лар қўлга олинган ва уларга нисбатан МЖтКнинг 183,185 ва 187-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда тарговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.