Сурхондарё чегара постида Ўзбекистонга тегишли юк машинага ҳайдовчи Афғонистон давлат рақамини тақиб ҳаракатлангани аниқланди

Сурхондарё чегара постида Ўзбекистонга тегишли юк машинага ҳайдовчи Афғонистон давлат рақамини тақиб ҳаракатлангани аниқланди


Ижтимоий тармоқларда «Мерседес-Бенз» русумли юк автотранспорт воситаси Афғонистон ва Ўзбекистон давлатларига тегишли алоҳида-алоҳида давлат рақамларида ҳаракатланаётганлиги акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси изоҳ берди.

Маълум қилинишича, мазкур юк автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасига тегишли бўлиб, давлат рақам белгиси 75 398 VAA эканлиги аниқланиб, белгиланган тартибда назоратга олинган эди.

Хусусан, 2024 йил 26 январь куни ушбу юк автотранспорт воситаси «Айритом» чегара божхона постида тўхтатилиб, автотранспорт воситасига тегишли ҳужжатлар кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасига Афғонистон давлатига тегишли BLH 283 рақами тақилган ҳолда ҳаракатланган ҳолатлар мавжудлиги сабабли, автотранспорт воситаси қонуний чора кўриш учун Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига топширилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.