Ўзбекистонда инсонлар ўлимига энг кўп нима сабаб бўлаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда инсонлар ўлимига энг кўп нима сабаб бўлаётгани маълум қилинди

Статистикага кўрa, 2023 йил давомида 172 минг нафардан ортиқ одам вафот этган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь декабрь ойларида вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 95 минг кишини, аёллар сони 77,8 минг киши, вафот этганлар сони шаҳар жойларида 93,6 минг кишини, қишлоқ жойларида 79,2 минг кишини ташкил этди.

Қайд этилишича, вафот этганларни ёш гуруҳлари бўйича тақсимланганда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 8,8 фоизини, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 24,6 фоизини ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 66,6 фоизини ташкил этган.

Бошқарма маълумотларига кўра, ўтган йили қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлган. Шунингдек ўлимларга

— 10,8 фоиз — ўсимталар;
— 5,5 фоиз — нафас олиш аъзолари касалликлари;
— 4,8 фоиз — қон айланиш тизими касалликлари;
— 4,1 фоиз — юқумли ва паразитар касалликлари;
— 1,3 фоиз — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари;
— 12,4 фоиз — бошқа касалликлар;
— 4,8 фоиз — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар сабаб бўлган.

Ўтган йили энг кўп ўлим Самарқанд вилоятида қайд этилган – 19 388. Шу билан бирга, Фарғона (18 658), Қашқадарё (16 424), Андижон (15 877), Тошкент (15 537) вилоятлар ва Тошкент шаҳри (15616) да ўлим ҳолатлари нисбатан юқори бўлган

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.