ЙТҲ натижасида икки автомобиль ҳайдовчилари шифохонага олиб кетилган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 январ куни соат 23:40 ларда Чилонзор тумани Байналминал-Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасида 1986 йилда туғилган Ф.Ж. бошқарувида бўлган давлат рақами BYD ҳамда 1999 йилда туғилган С.М. бошқарувида бўлган CHERY иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида BYD ҳамда CHERY автомашиналари ҳайдовчиларига биринчи ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб борилган. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.