Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва давлат қурилишида Биринчи президентнинг улкан хизматлари борлигини ҳурмат билан ёдга оламиз.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, мақбараси барпо этилди. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш анъанага айланди.

Фидойиларини эъзозлаган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор. Хотира тадбири бунинг яна бир ифодаси бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи президентнинг Ўзбекистон манфаати йўлида қилган ишлари, инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Биринчи президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.